«Ўзбекистон темир йўллар» АЖ Ахборот хизмати темир йўл кесишмасида содир бўлган ЙТҲ юзасидан ахборот берди.
Унга кўра, бугун тахминан соат 08:47 да Сурхондарё вилояти Шўрчи – Хайробод участкасидаги қўриқланмаган (йўл белгилари ва сигнализацияси ўрнатилган) темир йўл кесишмасида шаҳарлараро поезд фавқулодда тормозланганига қарамай Спарк русумли енгил автомобиль билан тўқнашиб кетган.
Мазкур ҳолат автомашина ҳайдовчиси томонидан «Темир йўл кесишмалари орқали ҳаракатланиш» қоидасини қўпол равишда бузгани сабаб бўлган. Тўқнашув натижасида тепловоз бироз шикастланган, бироқ поезд йўловчилари жабрланмаган. Спарк автомашинасининг ҳайдовчиси шифохонага етказилган ва кўрсатилган ёрдамга қарамай вафот этган.
Ҳозирги вақтда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан эса воқеа ҳодиса юзасидан текширув олиб бормоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!