Покистон руписи ўзининг тарихий энг паст даражасига тушиб кетганидан кейин тикланди ва 2023 йил сентябрида мустаҳкамланиши бўйича жаҳон валюталари орасида етакчига айланди. Бу ҳақда CNBC телеканали хабар бермоқда.
LSEG маълумотларига кўра, сентябрь ойи бошида рупия бир доллар учун 307 рекорд даражага тушди. Ўшандан бери валюта курси 8 фоиздан кўпроқ мустаҳкамланиб, бир доллар учун 275 га етди. Бу расмийлар томонидан ноқонуний доллар савдосига қарши кўрилган қаттиқ чоралар туфайли содир бўлди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!