Jahon

Rolls-Royce компанияси 2,5 минг ходимни қисқартиради

Rolls-Royce компанияси 2,5 минг ходимни қисқартиради

Британиянинг автомобиль ва самолёт двигателлари ишлаб чиқарувчи Rolls-Royce компанияси харажатларни камайтириш учун 2500 тагача иш ўринларини қисқартириш режасини эълон қилди, деб хабар беради Euronews

Яъни, қисқариш бутун дунё бўйлаб компания ходимларининг 6 фоизига таъсир қилади.

Rolls-Royce кечаги баёнотида ишдан бўшатиш компания учун янги даврнинг бошланиши эканлигини айтди.

“Биз келажакка мос равишда Rolls-Royce компаниясини яратмоқдамиз. Бу мижозлар, ҳамкорлар ва акциядорлар манфаати учун ишлайдиган самарали ташкилот бўлади”, – деди бош директор Туфан Эргинбилгич.

Rolls-Royce COVID-19 пандемияси даврида зарар кўрди, фақат 2021 йилда рентабелликка қайтди. 2022 йилда концерннинг даромади яна камайди.