Қашқадарё вилояти Ғузор туманида Ички ишлар бошқармаси ходими ўз машинасида қоида бузган «Damas»ни уриб юборди.
Хабарга кўра, ҳолат 2022 йил 16 октябрь куни соат тахминан 21-15.00 ларда содир бўлган. Р.Ў. ўз «Damas»ида халқаро аҳамиятга эга А-380 Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау автомобиль йўли Ғузор-Қарши йўналишининг 9 километрига келиб, орқага қайрилиб олиш белгиланмаган жойдан автомобили билан тўсатдан орқага қайрилганда, тумани ИИБ ходими Х.Б. хизматдан ташқари, ҳушёр ҳолдатда бошқарувида бўлган «Nexia-3» билан ҳаракатланиб келиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб бораётган «Damas»ни орқа томонидан уриб юборган.
Оқибатда «Damas» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган ва ўзини йўналишидан ҳаракатланиб келаётган Ё.Қ. бошқарувида бўлган «Nexia-1» билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида «Damas» салонида йўловчи сифатида кетаётган Ғузор тумани Авғонбоғ маҳалласида яшовчи фуқаро Т.С. шифохонага олиб борилиб, стосионар тиббий кўрикдан ўтказилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ғузор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!