Оқ уй тасодифан ХАМАС томонидан гаровга олинганларни озод қилиш билан шуғулланган махсус отряднинг сирларини беихтиёр ошкор қилди, деб хабар берди New York Post нашри.
Пайшанба куни Байден маъмурияти Исроилга ХАМАС жангарилари томонидан гаровга олинганларни топиш ва қутқаришда ёрдам берган АҚШ “Дельта” кучларининг бир нечта аъзоларининг шахсини тасодифан ошкор қилганини тан олди.
Оқ уй ўзининг Instagramдаги расмий аккаунтида президент Жо Байденнинг Дельта антитеррор бўлинмаси аъзоси билан қўл бериб кўришган суратини жойлаштирди.
Суратда Байден томонидан кутиб олинган аскардан ташқари яна учта “Дельта” аскарининг юзлари кўринади.
Расм Оқ уй аккаунтида расмийлар хатосини англаб етгунга қадар тахминан бир соат давомида жойлаштирилган.
“Биз буни пайқашимиз билан дарҳол суратни ўчириб ташладик”, — деди АҚШ президенти маъмурияти вакили.
Пайшанба куни ижтимоий тармоқларда тарқатилган скриншотга кўра, сурат ўчирилгунга қадар 6100 дан ортиқ “лайк”га эга бўлган.
«Дельта» жангчиларининг шахси ва исмлари душман томонидан қўлга олинган тақдирда уларни аниқлашнинг олдини олиш учун сир сақланади. Отряд аъзоларининг суратлари камдан-кам учрайди ва уларнинг юзлари ҳеч қачон кўринмайди.
Ўтган ҳафта Байден ўзининг исроиллик ҳамкасбларига 7 октябрь куни Исроилга ҳужум пайтида ХАМАС жангарилари томонидан асирга олинган одамларни озод қилишда ёрдам бериш учун Дельта жамоасини Исроилга юборди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!