Iqtisod

АҚШ бюджети тақчиллиги юзлаб миллиард долларга ошади

АҚШ бюджети тақчиллиги юзлаб миллиард долларга ошади

2023 молия йилида АҚШ бюджети тақчиллиги 1,7 миллиард долларга ошиб, 320 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда АҚШ молия вазири Жанет Еллен ва Оқ уй бошқарув ва бюджет бўлими раҳбари Шаланда Янгнинг қўшма баёнотида айтилади.

Ҳужжатда айтилишича, мамлакат ялпи ички маҳсулотига нисбатан тақчиллик 2022 йилдаги 5,4 фоиздан 6,3 фоизни ташкил этди.

АҚШ молия йили 30 сентябрда якунланди.

Бунгача АҚШ давлат қарзи 33,04 триллион долларга етгани ва мамлакат тарихида илк бор 33 триллион доллардан ошгани маълум бўлди.