Ироқдаги айрим америкалик дипломатларга эвакуация қилиш буюрилди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти маълум қилди, дея хабар беради “РИА Новости”.
Департаментнинг таъкидлашича, Америка расмийлари дипломатик миссиянинг муҳим фаолиятига алоқаси бўлмаган давлат хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларига АҚШнинг Бағдоддаги элчихонаси ва Эрбилдаги АҚШ бош консуллигидан чиқиб кетишларига рухсат бермоқда.
Давлат департаменти бу қарорни хавфсизлик таҳдидларининг кучайиши билан изоҳлади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!