Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров республика байроғига ўзгартириш киритишни муҳокама қилиш ғоясини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда у “Кабар” ахборот агентлигига берган интервюсида айтди.
Президентнинг сўзларига кўра, баъзи давлатлар байроқларини модернизация қилишни амалиётдан ўтказмоқда. Унинг қўшимча қилишича, аввалроқ Қирғизистонда ҳозирги байроқ кунгабоқар тасвирига ўхшаш деган фикр мавжуд эди.
Парламент аъзолари қуёш нурларини тўлқинли эмас, тўғри қилишни таклиф қилмоқда. Айни пайтда мамлакатнинг қизил байроғининг марказида сариқ рангли ўтов жойлашган бўлиб, ундан нурлар таралиб туради.
Жапаровнинг фикрича, ушбу давлат рамзини янгилаш имкониятларини муҳокама қилиш вақти келди. Якуний қарор жамиятда кенг муҳокама қилинганидан кейин қабул қилинади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!