Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Тошкент шаҳрида гўшт, мева-сабзавот маҳсулотлари нархларини ўрганди.
Пойтахтдаги “Эски жува” бозорлари ва “Қўйлиқ” улгуржи деҳқон бозоридаги нархлар асос қилиб олинган.
“Эски жува”да қўй гўштининг бир килограмми 65-70 минг сўм, мол гўшти 60-70 минг сўмгача туради.
Қўйлиқда олманинг бир килограмми 4 минг сўмдан 18 минг сўмгача, бананнинг бир килограмми 18-20 минг сўмдан сотилмоқда.
Помидор нархи 3 минг сўмдан 20 минг сўмгача, бодринг 2,5 минг сўмдан 13 минг сўмгача.
Бир килограмм картошкани 1,7-4 минг сўмдан, пиёзни 1,5-2 минг сўмдан, сабзини 2-2,5 минг сўмдан сотиб олиш мумкин.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!