Yangiliklar

Ҳокимлик: Руставели кўчасидаги тарихий уй бузилмайди

Ҳокимлик: Руставели кўчасидаги тарихий уй бузилмайди

Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани ҳокимлиги Шота Руставели кўчасидаги 22-сонли тарихий уй ўрнида бузиш ишлари олиб борилмаяпти.

Уларнинг қўшимча қилишича, маҳаллий маъмурият “юқорида кўрсатилган манзилдаги уйнинг бузилиши бўйича ҳеч қандай ҳужжатлардан” хабари йўқ.

Аввалроқ Demokrat.uz блогер Никита Макаренконинг Шота Руставели кўчасидаги 22-уйни бузишга туман ҳокимлиги ва Тошкент маъмурияти рухсат бергани ҳақида ёзган пости ҳақида ёзган эди.

“Бу уй маданий мерос объектлари рўйхатига киритилмаган, бироқ экспертлар ҳукуматдан Руставели кўчасидаги барча бинолар ансамблини, шу жумладан, ушбу уйни ҳам рўйхатга киритишни бир неча бор талаб қилган”, — деб ёзган блоггер. Унинг сўзларига кўра, бузиб ташланган уй ўрнига янги бино қурмоқчи бўлган.