Jahon, O‘zbekiston

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси фуқароликни расмийлаштиришни вақтинчалик тўхтатди

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси фуқароликни расмийлаштиришни вақтинчалик тўхтатди

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси фуқаролик олиш учун аризаларни қабул қилишни вақтинча тўхтатди.

Элчихонага кўра, 26 октябрдан бошлаб “Россия Федерацияси фуқаролиги тўғрисида”ги янги қонун кучга кирган.

«Фуқаролик масалалари бўйича аризаларни қабул қилиш (фуқароликнинг мавжудлиги/йўқлиги тўғрисида сўровлар бундан мустасно) Фуқаролик масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилингунга қадар тўхтатилади», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин Россия фуқаролигига эга мигрантлар урушда қатнашишдан бош тортса, уларни фуқароликдан маҳрум этишни таклиф қилганди.

Шунингдек, россиялик депутат Михаил Делягин ўзбекистонликларни Россиядан олиб кетишга чақирган эди.

Маълумотларга кўра, биргина 2022 йилнинг биринчи ярмида Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг 60 мингдан ортиқ собиқ фуқаролари Россия фуқаролигини олган.