Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг қизи Жу Ае халқ олдида чиқиши ҳисобга олинса, отасининг ўрнини эгаллаши мумкин. КХДР етакчисининг вориси кимлиги ҳақидаги бундай тахминни Жанубий Корея бирлашма вазири Ким Ён Хо айтди, деб ёзади Yonhap ахборот агентлиги.
“Ҳозирча биз бу имкониятни инкор эта олмаймиз. Охирги фаолиятни кўриб чиқишда янги имкониятларга очиқ бўлишимиз керак”, деди вазир.
Тахминан 10 ёшда эканлиги тахмин қилинаётган Жу Ае 18-ноябрь куни отаси билан “Хвасон-17” қитъалараро баллистик ракетасини учириш маросимида қатнашганида ўзининг биринчи омма олдида пайдо бўлган эди. Хо шунингдек, Шимолий Кореяда юқори мартабали раҳбарлар ворислигининг расмий тизимининг йўқлиги режимни тубдан беқарор ва сезиларли даражада ҳимоясиз ҳолга келтиришини таъкидлади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!