O‘zbekiston

Ўзбекистон Пара Осиё ўйинларини 79 медал билан якунлади

Ўзбекистон Пара Осиё ўйинларини 79 медал билан якунлади

Хитойнинг Ханчжоу шаҳри мезбонлик қилган IV Пара Осиё ўйинлари ўз якунига етди. 6 кун давом этган шиддатли беллашувларда Ўзбекистон делегацияси 25 та олтин, 24 та кумуш ва 30 та бронза, жами 79 та медал билан умумжамоа ҳисобида саккизинчи ўринни қўлга киритди. Қайд этиш жоиз, бу Ўзбекистон делегацияси учун Пара Осиё ўйинларида қўлга киритилган медаллар сони бўйича энг яхши кўрсаткич бўлди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси юксак матонат ва метин жасорат эгаларини, уларнинг мисолида Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси, спортчи ва мураббийлар, миллионлаб ҳамюртларимизни Хитой ареналарида қўлга киритилган ушбу муваффақият билан самимий қутлайди.