Jahon

Исроил Доғистондаги тартибсизликларга жавоб қайтарди

Исроил Доғистондаги тартибсизликларга жавоб қайтарди

Исроил расмийлари Махачқалъа аэропортида норозилик намойиши бўлиб ўтаётган Доғистондаги воқеалар ривожини кузатмоқда. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги ва бош вазир Бенямин Нетаняху идорасининг қўшма баёнотига таяниб, “ТАСС” хабар бермоқда.

Мамлакат расмийлари Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари исроилликлар ва яҳудийларни “қаерда бўлишидан қатъий назар” ҳимоя қилишига умид билдирди. Исроил, шунингдек, Россия ҳукуматини «яҳудийлар ва исроилликларга қарши қаратилган погромчилар ва ваҳший гижгижлашларга қарши қатъий ҳаракат қилишга» чақирди.

Аввалроқ Махачқалъа аэропортига Тел-Авивдан самолёт қўнганлиги ҳақидаги хабардан сўнг юзлаб доғистонликлар бостириб киргани хабар қилинганди. Оломон Исроилдан учиб кетган яҳудийларни чиқариб юборишни талаб қилган.