O‘zbekiston

Шанхайдан Франкфуртга учаётган самолёт «зўравон йўловчи» туфайли Тошкентга қўнди

Шанхайдан Франкфуртга учаётган самолёт «зўравон йўловчи» туфайли Тошкентга қўнди

Шанхайдан Франкфуртга учаётган йўловчи самолёти бортида зўравонлик қилган йўловчи туфайли Тошкент халқаро аэропортига қўнишга мажбур бўлди.

Шанхайдан Франкфуртга учаётган самолёт Тошкентга қўнди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airport» хабар берди.

Германиянинг Lufthansa авиакомпаниясининг Шанхайдан Франкфуртга учаётган йўловчи рейси икки йўловчининг жанжали туфайли Тошкент халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга келиб қўнди. Экипаж самолёт олдига ҳуқуқ тартибот органлари ходимларини чақиришни сўраган.

Бортида 206 йўловчи бўлган Boeing 747-800 маҳаллий вақт билан 17:32 да фавқулодда қўнишни амалга оширди. Жанжал кўтарган йўловчилар рейсдан олиб ташланди. Ҳаво кемаси Тошкентдан белгиланган аэропортга соат 20:36 да учиб кетди