Yangiliklar

Россиядаги ўзбекистонликларга пул тарқатиляптими? Ҳуқуқшунос жавоб берди

Россиядаги ўзбекистонликларга пул тарқатиляптими? Ҳуқуқшунос жавоб берди
Фото: «Mfoguru»

Telegram мессенжеридаги турли ва канал гуруҳларда Россияда юрган барча Ўзбекистан фуқороларига 12130 рубль моддий ёрдам пули берилмоқда деган мазмундаги хабарлар тарқатилмоқда.

Фото: Telegram

Ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиев бу навбатдаги фирибгарлик эканини маълум қилди. Қайд этилишича, бу турдаги хабарлар фирибгарлар Россиядаги вазиятдан фойдаланиб ўйлаб топган навбатдаги фейк ҳисобланади. Бунга асло ишонмаслик керак.

«Энг алам қиладигани фирибгарлар кўп ҳам янги нарса ўйлаб топаётгани йўқ. Бир хил усул. Лекин ҳалигача бунга алданаётганлар кўп. Қизиғи деярли ҳар куни кимдир ёзиб, шу ростми деб сўрайди. Ростлигига ич-ичидан ишонгиси келади.

Бу фирибгарлар. Фирибгарларнинг асосий мақсади «осмондан тушадиган пул» шайдоларининг пластик маълумотларига, телефонга борадиган SMS-кодга эга чиқиш ва пластикдаги пулларини ечиб олиш.

Хуллас, яна ва яна такрорлаймиз — фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг. Текин пул, ғойибдан келган соврин ва ютуқларга ишониб қолаверманг. Илтимос, қолганларга ҳам етказинг, бир-бирингизни огоҳлантиринг. Алданиб юришмасин», — деб ёзади блогер.