O‘zbekiston

Хоразмдаги педофил амалдорлар суд залидан қамоққа олинди

Хоразмдаги педофил амалдорлар суд залидан қамоққа олинди

3 ноябрь куни ЖИБ Тошкент шаҳар суди аппеляция ҳайъати томонидан педофилияда айбланган собиқ амалдор иши кўриб чиқилди.

Инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташановга кўра, суд Хоразм вилояти Адлия бошқармаси собиқ раҳбари Ойбек Машариповга нисбатан — 3 йил, Янгиариқ тумани ФВВ собиқ бошлиғи Анвар Курязов — 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.

Биринчи ва иккинчи инстансияларда озодликдан чеклаш жазоси тайинлаган айбдорлар бугун суд залидан қамоққа олинган.