Бразилиянинг Парана штатидаги федерал ва ҳарбий полиция ходимлари гиёҳвандликка қарши операция давомида қишлоқ ҳудудидан 7 тонна марихуана, шунингдек, милтиқ ва ўқ-дорилар топди. Бу ҳақда штат ҳарбий полицияси матбуот хизмати маълум қилди.
“Чўчқачилик фермаси ҳудудидаги ер ости бункеридан марихуанага ўхшаш гиёҳванд моддалар топилди. Оғирлиги – 7235 кг. Бундан ташқари, иккита 7,62 калибрли милтиқ ва 5,56 калибрли милтиқ, шунингдек, 7,62 калибрли 257 та ўқ ва 5,56 калибрли 400 та ўқ мусодара қилинди”, – дейилади Парана ҳарбий полицияси сайтида.
Текширув чоғида фермада ҳеч ким бўлмаган. Аммо қурол ўқланган, ўқ-дориларнинг бир қисми эса тактик сумкада бўлгани маълум бўлди. Худди шу ҳудуддан топилган Toyota автомобили ҳам федерал полицияга топширилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!