Iqtisod

Ўзбекистонда бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека ажратиш қисқара бошлаган

Ўзбекистонда бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека ажратиш қисқара бошлаган

2023 йилнинг 9 ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,4 фоиз кўпроқ ёки 12,2 трлн.сўмлик ипотека кредитлари ажратилган. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида қайд қилинган.

Ҳисоботга кўра, бирламчи бозордан ипотека ҳисобига уй-жой сотиб олиш 7,1 трлн.сўмгача қисқарган (ўтган йилнинг шу даврида қарийб 8,0 трлн.сўм).

Банклар ўз маблағлари ҳисобидан  қарийб 4,0 трлн.сўм ипотека ажратган (ўтган йилнинг шу даврида 2,6 трлн.сўм).

Ипотекани қайта молиялаш компанияси маблағлари ҳисобидан ўтган йилнинг теришли даврига нисбатан 10 баробардан кўпроқ, 1,3 трлн.сўм ипотека кредитлари молиялаштирилган.