Jahon, Yangiliklar

Россияда қирувчи самолёт аҳоли яшаш жойига қулаб тушди

Россияда қирувчи самолёт аҳоли яшаш жойига қулаб тушди

Жанубий ҳарбий округ ҳарбий аэродромидан ўқув парвози учун кўтарилаётган Су-34 самолёти ҳалокатга учраган. Бу ҳақида Россия Мудофаа вазирлиги расмий баёнот билан чиқди.

Маълум қилинишича, самолёт Россиянинг Ейск шаҳрида турар-жой бинолари устига қулаб тушган. Самолёт учувчиси катапулт орқали учиб чиққан ва омон қолган. Ҳалокатга учиш вақтида двигателлардан бирининг ёниши сабаб бўлгани айилмоқда.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Су-34 ҳарбий қирувчиси Ейскдаги тўққиз қаватли бинога қулаган. Самолёт қулаши оқибатида кўп қаватли бинодаги 15 та хонадон зарар кўрган.

Самолёт қўлаганидан сўнг бинода кучли портлаш ва ёнғин келиб чиққан. Ҳодиса ортидан камида 3 киши ҳалок бўлган. Яна 21 киши яраланган ва шифохонага ётқизилган. Ярадорлар орасида ёш бола ҳам борлиги ҳам айтилмоқда.

Кремль Путиннинг Ейскдаги авиаҳалокатда жабрланганларга барча зарур ёрдамни кўрсатиш бўйича топшириқ бергани ҳақида маълум қилди.

Фавқулодда вазиятлар вазири ва соғлиқни сақлаш вазирига барча зарур ёрдамни кўрсатиш учун Ейск шаҳрига учиб кетиш топширилган.