Jahon

АҚШ Зеленскийга Путинга берган ваъдасини эслатди

АҚШ Зеленскийга Путинга берган ваъдасини эслатди

Украина президенти Владимир Зеленский сайловолди ташвиқоти чоғида россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан тинчлик музокаралари олиб боришга ваъда берган эди. Бу ҳақда АҚШ денгиз пиёдаларининг истеъфодаги капитани Метю Хо Dialogue works YouTube каналига берган интервюсида эслади.

Интервюда айтилишича, Зеленский катта фарқ билан ғалаба қозонди, 70% овоз олди ва Путин билан муҳокама қилишга ваъда берган тинчлик режаси ҳақида гапирган эди деди собиқ денгиз пиёдаси.

Унинг сўзларига кўра, бу Украина раҳбарининг сайловолди ваъдаси бўлиб, можаронинг якунланишини башорат қилган. Бироқ, кейинчалик Зеленскийга ғарблик шериклар босим ўтказди, улар уни давлат тўнтаришини такрорлаш билан таҳдид қилишди ва президент номини тарих йилномаларига киритишга ваъда беришди, деди Хо.