Нью-Йоркдаги марказий вокзал олдида юзлаб одамлар норозилик намойиши қилиб, Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга чақирди, деб хабар бермоқда ТАSS ахборот агентлиги.
Намойишчилар: “Фаластинга эркинлик беринг”, “Буни тўхтатинг”, “Исроил террорчи давлат” деб ҳайқирди. Улар орасида Америка маъмуриятини танқид қилганларнинг ҳам овозлари эшитилди.
Намойиш ўтаётган жойга кучайтирилган полиция кучлари киритилган, бироқ улар намойишга аралашишмаяпти. Намойишчиларнинг кўпчилиги қўлларида Фаластин байроқлари ва “Фаластиндаги геноцидни тўхтатинг” деб ёзилган плакатларни ушлаб туришган. Аввалги акциядан фарқли ўлароқ, бу гал полиция ходимлари норози гуруҳни вокзал биносига киритмади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!