Jahon

Нетаняху 5 кунлик сулҳга рози бўлмади

Нетаняху 5 кунлик сулҳга рози бўлмади

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати томонидан гаровга олинганларнинг бир қисмини озод қилиш эвазига Ғазо секторида беш кунлик сулҳ ўрнатиш таклифига рози бўлмади.

Бу ҳақда Британиянинг The Guardian газетаси манбаларга асосланиб хабар бермоқда.

Газетанинг қайд этишича, 7 октябр куни ХАМАС жангарилари Исроил ҳудудига ҳужум қилганидан кейин Исроил бош вазири дастлабки музокараларда келишувни қатъиян рад этган. Музокаралар 27 октябрда Исроил қуруқликдаги операцияси бошланганидан сўнг қайта жонланган, бироқ манбаларга кўра, Нетаняху айрим гаровга олинганлар эвазига ўт очишни тўхтатишни назарда тутувчи таклифларга совуққон муносабатда бўлишда давом этмоқда.

Айни дамдаги маълумотларга кўра, Ғазо шаҳри марказида Исроил ва ҲАМАС ўртасида қақшатқич жанглар кетмоқда.