OpenAI компанияси ChatGPT таълим жараёнларини автоматлаштиришда қандай қилиб фойдаланиш мумкинлиги ҳақида маълумот берган.
“Teaching with AI“ мақоласида компания ўқитувчилар томонидан дарсларга тайёргарлик кўриш, мактабларда, университетларда уй вазифаларини текшириш ва уйда мустақил ўқиш пайтида фойдаланиш мумкин бўлган 4 та аниқ тезкор кўрсатмаларни таклиф қилди.
OpenAI тадқиқотчилари таълим жараёнида ChatGPT-дан фойдаланишга ҳаракат қилишди ва ушбу тизим қуйидаги вазифалар бўйича самаралироқ ишлашини аниқладилар:
– ўтилган мавзу бўйича тест топшириқлари ва куизлар яратиш;
– уй вазифасини текшириш учун аниқловчи саволлар яратиш;
– фикр-мулоҳазаларни билдириш ва далилларнинг заиф томонларини излаш;
– инглиз тили заиф ўқувчилар учун таржимон-ёрдамчиси роли;
– танқидий фикрлашни ўргатиш.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ChatGPT хатоларга йўл қўйиши мумкин ва ўқув дастурини ўқувчиларга етказиш учун унга тўлиқ ишонишга ҳали эрта. Шунинг учун, ўқитувчилар хатарлар ва уларнинг масъулиятини билишлари ва чатбот маълум бир мавзуни ўрганишда қанчалик фойдали бўлиши мумкинлигини олдиндан баҳолашлари керак.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!