Япония бош вазири Фумио Кисида Иккинчи жаҳон урушидан буён мамлакат учун энг жиддий таҳдидни эълон қилди. Бу ҳақда у Ирума авиабазасида Япония ўзини-ўзи мудофаа кучларини текшириш чоғида айтиб ўтди, деб ёзади NHK.
Ҳукумат раҳбари Япония мудофаасини мустаҳкамлаш учун маблағ ажратишга ваъда берди, унинг сўзларига кўра, давлат атрофидаги «хавфсизлик вазиятининг ёмонлашувига жавоб бериш» учун зарур.
«Япония урушдан кейинги даврда энг оғир ва қийин хавфсизлик муҳитига дуч келмоқда. Мамлакатимизни ҳимоя қилиш учун биз зарур бюджет даражасини таъминлашимиз ва қатъий чоралар кўришимиз керак», деди у.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!