Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтимодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган.
Хабарда айтилишича, департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан “Ўзэнергоинспекция” вилоят бошқармаси, “Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Ўзбекистон туманида яшовчи Р.Ю. “Қ.” МФЙда ҳудудидаги фуқаро М.А.нинг уйининг ёрдамчи хўжалигида оҳак ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этиб, тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан уланиб, жами 1,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Қўшимча қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!