Исроил қуролли кучлари минтақадаги ҳарбий амалиётлар чоғида Ғазо секторида ҲАМАС ҳаракатининг ҳарбий қаноти томонидан фойдаланилган 150 дан ортиқ туннелни портлатиб юборди. Бу ҳақда Исроил армияси матбуот котиби подполковник Жонатан Конрикус брифингда маълум қилди.
Брифинг давомида матбуот котиби армия ҲАМАСга тегишли туннеллар ва ер ости инфратузилмасини аниқлаш устида иш олиб бораётганини таъкидлади.
“Биз портловчи қурилмалар ёрдамида ҲАМАСнинг 150 дан ортиқ туннель ва мажмуаларини вайрон қилдик”, деди Конрикус.
Армия вакилига кўра, ҲАМАС аъзолари туннеллардан ҳужумлардан яшириниш учун фойдаланади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!