Yangiliklar

Қозоғистоннинг собиқ президенти яна бир имтиёздан маҳрум бўлмоқда

Қозоғистоннинг собиқ президенти яна бир имтиёздан маҳрум бўлмоқда

Қозоғистонда мамлакатнинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг хавфсизлигини республика Миллий хавфсизлик қўмитаси вазифаларидан чиқариб ташлайдиган фармон лойиҳаси ишлаб чиқилди, деб хабар берди Bizmedia.kz портали.

Қозоғистоннинг амалдаги президенти Қосим-Жомарт Токаевнинг мазкур фармони лойиҳаси қўмита низомига ва идора ходимларининг қасамёдига ўзгартиришлар киритишни назарда тутади. Энди бу орган амалдаги давлат раҳбари хавфсизлигини таъминлайди.

Июль ойида улар Назарбоев хавфсизлигини таъминлаш функциясини Қозоғистон Давлат хавфсизлик хизмати вазифасидан олиб ташламоқчи эканликлари маълум бўлди. Мазкур фармон 4 августдан кучга кирди.