Исроил Фаластиннинг Ҳамас радикал ҳаракатини мағлуб этиши керак ва керак бўлса дунёга қарши қатъий туриши керак. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Бинямин Нетаньяху маълум қилди, деб ёзади Times of Israel.
Сиёсатчининг таъкидлашича, ҳеч қандай халқаро босим, шунингдек, давлат ёки ҳарбий хизматчиларга нисбатан сохта айбловлар мамлакатнинг барқарорлигига таъсир қилмайди.
Нетаньяху Франция президенти Эммануел Макроннинг ИДга жангларни тўхтатиш ҳақидаги мурожаатини фактик ва маънавий хато деб ҳисоблади. У сиёсатчиларни жангарилар тактикасини ҳимоя қилишдан огоҳлантирди, унинг сўзларига кўра, бу тактика тинч аҳолидан ниқоб сифатида фойдаланиш билан боғлиқ.
Исроил бош вазирининг фикрича, бундай тактикалар кенг тарқалиб кетиши мумкин. “Франция президенти ва бошқа дўстларимизга айтаманки, бу сизга ҳам етиб боради”, — дея хулоса қилди у.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!