Jahon

Португалия бош вазири исмдаги хато туфайли ўз лавозимидан айрилган

Португалия бош вазири исмдаги хато туфайли ўз лавозимидан айрилган

Антониу Кошта сешанба куни коррупция бўйича иш қўзғалгани маълум бўлгач, Португалия бош вазири лавозимидан истеъфога чиқди. Бир неча кундан сўнг прокуратура исмлардаги хатони тан олди: гап бош вазир ҳақида эмас, балки деярли бир хил исмли бошқа вазир ҳақида кетяпти (Антониу Кошта Сильва).

Адвокатларнинг айтишича, тингланган телефон суҳбати стенограммаси прокурорларни адаштирган.

Собиқ бош вазирнинг ўзи ўзининг айбсизлигини таъкидлаган, бироқ истеъфога чиқишга мажбур бўлган. Ҳозирда на судлар, на прокуратура бу иш юзасидан изоҳ бергани йўқ.