Jahon, Yangiliklar

Жо Байден дунёдаги энг хавфли давлат қайсилигини айтди. У Россия эмас

Жо Байден дунёдаги энг хавфли давлат қайсилигини айтди. У Россия эмас

Жо Байден Покистонни «дунёдаги энг хавфли давлатлардан бири», деб атаганидан сўнг муаммога дуч келди.

АҚШ президенти Жо Байден Покистонни «дунёдаги энг хавфли давлатлардан бири» деб атади, бу эса жанжал келтириб чиқарди. Бу ҳақда Fox News хабар қилди.

«Менимча, дунёдаги энг хавфли давлатлардан бири бу Покистондир. Ҳеч қандай бирликсиз ядровий қуролга эга», деди Байден Лос-Анжелесдаги Демократик кампания қўмитаси учун маблағ йиғиш бўйича ўтказилган тадбирида.

Бу сўзлардан сўнг Покистон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ элчисига қўнғироқ қилиб, «ҳафсаласи пир бўлгани ва хавотирини» билдирди.

Ўз навбатида Покистон Бош вазири Шеҳбаз Шариф унинг мамлакати ядровий хавфсизлик чораларини «жиддийлик билан» кўраётганини айтди.

Аввалроқ АҚШ республикачи сенатори Рик Скотт Байденни америкаликлар муаммоларига бефарқликда айблаган эди.