Jahon

ОПEК 2023 йилда АҚШда нефт қазиб олиш прогнозини оширди

ОПEК 2023 йилда АҚШда нефт қазиб олиш прогнозини оширди

Нефт экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти (ОПEК) 2023-йилда уюшмага кирмайдиган мамлакатлар томонидан глобал нефт қазиб олиш прогнозини кунига 12,76 миллион баррелга оширди. Бу ҳақда ташкилотнинг нефт бозорига оид ойлик ҳисоботида айтилади.

Ҳужжатга кўра, ОПEКга аъзо бўлмаган мамлакатлар томонидан жаҳон нефт қазиб олиш ҳажми жорий йилда кунига 1,8 миллион баррелга (б/д) ошиши мумкин, бунда Қўшма Штатлар ўсишга катта ҳисса қўшмоқда.

«Прогноз аввалги ҳисоб-китобларга нисбатан 100 минг баррелга оширилди», дейилади хулосадан.

Мутлақ ҳисобда бу кўрсаткич 2023-йилда кунига 67,6 миллион баррелга етиши мумкин, дея қайд этди ОПEК.

“Нефт ва конденсат қазиб олиш ҳажми йилига 0,8 миллион баррелга ошиб, кунига ўртача 12,8 миллион баррелга етиши кутилмоқда”, — дейилади нефт ташкилоти ҳисоботида.