Jahon

Кетма-кет иккинчи кун Киевга ўнлаб учувчисиз самолётлар томонидан рейд уюштирилди

Кетма-кет иккинчи кун Киевга ўнлаб учувчисиз самолётлар томонидан рейд уюштирилди

Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Попконинг сўзларига кўра, якшанбага ўтар кечаси Украина пойтахтида ҳаво ҳужуми тўғрисида огоҳлантириш бир неча бор эълон қилинган – Россия ҳарбийлари «кўп гуруҳларда» учувчисиз самолётларни учирдилар, улар «Киевга турли хил тўлқинларда ҳужум қилишди».

Дастлабки маълумотларга кўра, “Шаҳед” русумли ўқ-дорилар яна қўлланган, деди у.

Киев ва унинг атрофидаги ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ва воситалари тунда “ўнга яқин” дронларни уриб туширди, деб ёзади Попко. Унинг сўзларига кўра, ҳозирча қурбонлар ва вайронагарчиликлар қайд этилмаган.