Германия бюджетдан 60 миллиард евро сарфлашни тақиқловчи суд қарори туфайли қисқа муддатли оқибатлардан қочиб қутула олмайди. Бу ҳақда Германия молия вазири Кристиан Линднер Bild am Sonntag нашрига берган интервюсида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, ҳукумат иқтисодиёт ва инфратузилмани модернизация қилишни молиялаштириш учун бошқа воситаларни топиши керак бўлади.
Аввалроқ, Германия Конституциявий суди Вазирлар Маҳкамасига антиковид фондидан ўтказилган 60 миллиард еврони атроф-муҳитни муҳофаза қилиш лойиҳаларига сарфлашни тақиқлаган эди. Маблағлар 2021 йилда Германиянинг амалдаги канцлери Олаф Шолс бошчилигидаги вазирлар маҳкамаси томонидан ўтказилган.
Линднер буни қисқа муддатда қийин бўладиган, аммо узоқ муддатда фойдали бўлиши мумкин бўлган бурилиш нуқтаси деб атади. Биз арзонроқ харажат билан самаралироқ сиёсат олиб боришимиз керак, дея хулоса қилди вазир.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!