O‘zbekiston

Ўш шаҳрига Ўзбекистоннинг биринчи бош консули тайинланди

Ўш шаҳрига Ўзбекистоннинг биринчи бош консули тайинланди

Зафарбек Аҳмедов Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига Ўзбекистоннинг биринчи бош консули этиб тайинланди.

Бунгача у ТИВда Консуллик-ҳуқуқий департаменти бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги Бош консуллиги 2022 йилда очилди. Консуллик округига Қирғизистоннинг Боткен, Жалолобод ва Ўш вилоятлари киради.