Yangiliklar

Америкага Мексика орқали бормоқчи бўлган ўзбеклар ўқисин

Америкага Мексика орқали бормоқчи бўлган ўзбеклар ўқисин

Америка Қўшма Штатлари Мексика билан чегарани ноқонуний кесиб ўтган ўзбекларни мамлакатга киритишни тўхтатади, деб хабар қилди Америка элчихонаси.

Энди Ўзбекистон фуқаролари иммиграция иши ҳал этилгунга қадар ҳибсда сақланади.

“АҚШ-Мексика чегараси орқали АҚШга ноқонуний миграция хавфли ва қиммат. Контрабандачиларнинг ёлғон ваъдаларидан қочинг. АҚШга саёҳат қилиш учун хавфсиз ва қонуний воситалардан фойдаланинг”, — дейилади дипломатик миссия баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги икки йил ичида АҚШ-Мексика чегарасида 13 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.