Ижтимоий тармоқларда Навоийда эркак марказий поликлиника биноси 3-қаватидан ўзини ташлаб юборганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Аниқланишича, Навбаҳор тумани “Ромитан” маҳалласида яшаган 54 ёшли С.С. (эркак) 16.10.2022 йилда мастлик ҳолатида йиқилиб тушиши натижасида бош айланиши ва тили орқага кетиши шикояти билан Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Навоий вилояти филиалининг нейрохирургия бўлимига даволаниш учун ётқизилган, деб хабар берди прокуратура.
18.10.2022 йилда С.С. ўзи ётиб даволаниб келаётган бўлимнинг палатасида мавжуд бўлган деразадан ўзини пастга ташлаган ва воқеа жойида вафот этган.
Тергов-тезкор гуруҳи томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, суд-тиббий экспертиза текширувидан ўтказилган.
Шунингдек, ўрганишда марҳум ичкиликка ружу қўйганлиги сабабли яқин қариндошлари билан ўзаро келишмовчилиги мавжудлиги аниқланди.
Ҳозирда Навоий шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!