Исроил ҳукумати бир неча соат давом этган музокаралардан сўнг ХАМАС гуруҳи билан келишувни маъқуллади, деб хабар бермоқда ВВC.
Келишувга кўра, 7 октябрь куни Исроилдан олинган маҳбусларни озод қилиш, жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ва Исроил қамоқхоналаридаги фаластинликларнинг бир қисмини озод қилиш кўзда тутилган.
Шартнома тафсилотлари:
ХАМАС жангарилари 50 нафар исроиллик маҳбусни озод қилади – фақат тинч аҳоли, аёллар ва болалар;
Исроил Ғазо секторида ўқ узишни тўхтатади – у кунига 6 соатдан 5 кун давом этади;
Исроил қамоқхоналардан 150-300 фаластинликни озод қилади (рақамлар ҳали тасдиқланмаган) – аёллар ва вояга етмаганлар;
6 соатлик сулҳ давомида инсонпарварлик ёрдами ва ёқилғи ташувчи машиналар Ғазога киради.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!