Jahon

Покистон 2024 йилда БРИКСга қўшилишни режалаштирмоқда

Покистон 2024 йилда БРИКСга қўшилишни режалаштирмоқда

Покистон келаси йили БРИКСга аъзо бўлишни кутмоқда, деди Покистоннинг Россия Федерациясидаги элчиси Муҳаммад Холид Жамали “ТАСС”га.

Дипломатнинг қўшимча қилишича, Исломобод давлатлараро ассоциацияга аъзо бўлиш учун ариза берган. Жамали Россия бу борада унинг давлатига ёрдам беришига умид билдирди.

Жанубий Африка расмийларига кўра, 30 та давлат БРИКСга қўшилиш учун ариза берган. Улар орасида Беларус, Қозоғистон, Фаластин, Гондурас ва Аргентина бор.

Эслатиб ўтамиз, Аргентинанинг янги расмийлари ҳали бу алянсга аъзо бўлишдан манфаатдор эмас. Мамлакатнинг сайланган президенти Хавер Майли аввалроқ Аргентинанинг БРИКСга киришига қарши чиққан эди.

Майлининг сўзларига кўра, Буенос-Айреснинг устувор йўналиши АҚШ ва Исроил билан яқин иқтисодий ҳамкорлик бўлади.