Норвегиядаги Берген университети олимлари соғлом овқатланиш умрни бир неча йилга узайтириши мумкинлигини аниқлади. Уларнинг тадқиқоти 460 мингдан ортиқ кишини қамраб олди. Бу ҳақда mir24.tv сайтида маълум қилинган.
Натижалар шуни кўрсатдики, 40 ёшда овқатланиш рационини ўзгартириш аёлларга саккиз йилу етти ой кўпроқ умр кўриш имконини беради, яъни улар 77 ёш ўрнига 86 ёшгача умр кўришлари мумкин. 40 ёшли эркаклар учун соғлом овқатланишга ўтиш умрни тўққиз йилга, яъни 74 ёшдан деярли 83 ёшгача узайтиради.
Бунинг учун шакарли ичимликлар ва қайта ишланган гўшт истеъмолини камайтириш ва кўпроқ ёнғоқ ва дон маҳсулотлари ейиш тавсия этилади.
Олимларнинг таъкидлашича, тўғри овқатланишга ўтиш учун ҳеч қачон кеч эмас.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!