Европа комиссияси Украинага порт инфратузилмасини тиклаш ва модернизация қилиш учун 50 миллион евро ажратади. Бу ҳақда 25 ноябрь, шанба куни Европа Иттифоқи президенти Урсула фон дер Ляйен Киевда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича иккинчи халқаро саммит очилишига бағишланган баёнот берди.
“Украина Россиянинг ноқонуний ва асоссиз тажовузидан азият чекаётган бўлса ҳам, мамлакатингизнинг мард халқи глобал озиқ-овқат хавфсизлигига қарши курашишда ёрдам бериб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини дунёга етказиб беришда давом этмоқда”, — дейилади фон дер Ляйен Украина президентига йўллаган мактубида.
Шу билан бирга, у Украина раҳбарига Қора денгизда жаҳон бозорига ғалла етказиб беришни давом эттириш учун “гуманитар йўлак” яратгани учун, ҳатто Россия “дон битими”да қатнашишдан бош тортганидан кейин ҳам миннатдорчилик билдирди.
ЕИнинг портларни тиклаш ва модернизация қилиш учун 50 миллион евро ажратиши Киевнинг глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган, деди ЕИ раҳбари. «Бир мунча вақт ўтгач, бизнинг сармоямиз Украинага урушдан олдинги таъминот ҳажмига қайтишга имкон бериши керак», дейилади унинг мактубида.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!