Jahon

Блинкен яқин кунларда яна Исроилга ташрифи буюради

Блинкен яқин кунларда яна Исроилга ташрифи буюради

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен яқин кунларда Исроилга келиши мумкин. Бу ҳақда The Jerusalem Post газетаси ёзмоқда.

Қайд этилишича, бу ташриф Блинкеннинг 7 октябрь куни Ғазо секторидан Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати томонидан Исроилга ҳужумидан кейин яҳудий давлатига тўртинчи расмий ташрифи бўлади. Нашрнинг ёзишича, АҚШ Давлат департаменти раҳбарининг ташрифи шу ҳафтада бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Жо Байденнинг Исроил ва ҲАМАС ўртасида гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувида тутган ўрни ҳақида маълум бўлган эди.

Хабар қилинишича, Америка етакчиси Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхуни ҲАМАС билан келишувга киришишга кўндирган. Шунингдек, президент низолашаётган томонлар ўртасида беш кунлик гуманитар сулҳ тузишни таклиф қилгани, бироқ Тель-Авив ҳарбий ҳаракатларни тўрт кунга тўхтатишга қарор қилгани аниқланган.