АҚШдан олинган Abrams танклари биринчи марта Украина Қуролли Кучлари (АФУ) томонидан жанговар ҳаракатларда ишлатилган. Бу ҳақда мамлакат оммавий ахборот воситалари хабар берди, деб хабар беради Military Observer Телеграм канали.
Турли нашрларга кўра, бу шарқий фронтда содир бўлган.
Бунгача Украина Американинг Abrams танкларини 2024 йилнинг баҳоригача жангга юбормайди, деб тахмин қилинган эди.
Business Insider билан суҳбатлашган таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Америка танклари Украина қишида жанг қилиш учун жиҳозланмагани учун ишлатилмайди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!