Jahon

«Уйғонайлик»: Франция Россия ҳақида кутилмаган баёнот берди

«Уйғонайлик»: Франция Россия ҳақида кутилмаган баёнот берди

Ғарб НАТО етакчилигига эргашишни тўхтатиб, Россия билан муносабатларни тиклашни бошлаши керак, деди Франциянинг Патриотлар партияси раҳбари Флориан Филиппот Х ижтимоий тармоғида.

«Келинглар, НАТОнинг эртакларига ишонмайлик ва ниҳоят уйғонайлик! Россия билан мулоқот қилайлик, Зеленскийни унутайлик ва тинчлик ғалабасига ёрдам берайлик!» — таклиф қилди у.

Бундан ташқари, сиёсатчининг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар ва Германия имкон қадар тезроқ Россия бозорларига қайтишни истайди.

Bild газетаси шу ҳафта номи ошкор этилмаган расмийга таяниб, Вашингтон ва Берлин Украинани Россия билан музокараларни бошлашга ундаш ниятида экани ҳақида хабар берди. Нашр суҳбатдошининг аниқлик киритишича, муваффақиятсизликка учраган тақдирда, бу мамлакатларда худди шундай натижаларга олиб келиши керак бўлган қандайдир Б режаси мавжуд.

Россия бир неча бор музокараларга тайёрлигини билдирган, бироқ Украина ҳукумати уларга қонунчилик даражасида тақиқ жорий қилган. Владимир Путиннинг сўзларига кўра, Москва ҳеч қачон можарони тинч йўл билан ҳал қилишга қарши бўлмаган.