Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармасида Қарши шаҳридаги 45-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни ташкил этилди. Ўғил-қизларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, армия ҳаёти билан яқиндан таништириш мақсадида уюштирилган тадбир кун давомида иштирокчиларда кўтаринки кайфият бағишлади. Унда хизматда фойдаланилиб келинаётган отлар, уларнинг вазифалари бўйича маълумотлар берилди.
Шунингдек, кинология йўналиши, хизмат итларининг жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги имкониятлари кўрсатиб ўтилди. Тадбир давомида ёшлар ҳудуддаги техникалар, махсус ҳимоя воситалари билан яқиндан танишиб, амалий тарзда уларнинг хусусиятларини синаб кўрдилар.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!