Янги Зеландия Миллий партияси (ЯЗМП) раҳбари Кристофер Лаксон мамлакатнинг 42-бош вазири сифатида қасамёд қилди. Тегишли баёнот Янги Зеландия ҳукумати раҳбарининг Х (собиқ Тwitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинди.
«Янги Зеландия Бош вазири сифатида қасамёд қилиш шараф, мартаба ва масъулиятдир», – деди Лаксон.
Вазирлар маҳкамаси раҳбари тез орада 20 та вазирдан иборат бўлган ҳукумат таркибини расман эълон қилиши кутилмоқда: Янги Зеландия Миллий партиясидан (ЯЗМП) 14 та ва АCТ ҳамда “Биринчи навбатда Янги Зеландия” учтадан номзод кўрсатади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!