Yangiliklar

Нафақат вилоят, пойтахтда ҳам: Энергетика вазирлиги 5 та ҳудудда «свет» ўчишидан огоҳлантирди

Нафақат вилоят, пойтахтда ҳам: Энергетика вазирлиги 5 та ҳудудда «свет» ўчишидан огоҳлантирди

Энергетика вазирлиги 5 та ҳудудда электр энергияси узилишлар кузатилишини маълум қилиб, ўзбекистонликларни огоҳлантирди.

Вазирлик берган огоҳлантиришга кўра, электр узатиш линияларида тўпланган чанг ва кир, шунингдек, ёмғир кўринишидаги ёғингарчиликнинг юқори даражаси электр энергиясини узатишда носозликларга олиб келиши мумкин. Шу сабабли Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё, Сирдарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларининг электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин. Ҳозирда юзага келиши мумкин бўлган носозликларни бартараф этиш мақсадида жойларда махсус бригадалар шай ҳолатга келтирилган.