Jinoyat

Болаларнинг «Антиструмин» билан заҳарланиши ортидан ССВнинг уч нафар ходими қўлга олинди

Болаларнинг «Антиструмин» билан заҳарланиши ортидан ССВнинг уч нафар ходими қўлга олинди

Болаларнинг «Антиструмин» препарати билан заҳарланиши бўйича уч нафар шифокор аёл қўлга олинди, деб хабар қилди Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош эндокринологи, Эндокринология маркази лаборатория мудири ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дори воситаларини тартибга солиш бошқармасининг собиқ бошлиғи ҳибсда.

Улар ўғирлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва санитария қонунчилигини бузишда айбланмоқда.

“Gazeta.uz” хабарига кўра, Ўзбекистон Шифокорлар ассоциацияси шифокорларга нисбатан жазони енгиллаштириш масаласини ҳал этишда ёрдам сўраб давлат раҳбарига мурожаат қилган.

“Йод тайёрлаш учун ажратилган бюджет маблағлари юқорида номлари тилга олинган ва уларнинг ихтиёрида бўлмаган олим аёлларга ишониб топширилмаган. Чунки Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу маблағларнинг бевосита тақсимловчиси ҳисобланади”, — дейилади хабарда.

Уюшмада қайд этилишича, улардан бири нафақахўр, иккинчиси оиланинг ягона боқувчиси.