O‘zbekiston

Бош прокуратура “Антиструмин” билан боғлиқ жиноят иши бўйича тергов тугамагунча унга оид маълумотларни тарқатмасликка чақирди

Бош прокуратура “Антиструмин” билан боғлиқ жиноят иши бўйича тергов тугамагунча  унга оид маълумотларни тарқатмасликка чақирди

“Антиструмин” дори воситаси билан боғлиқ жиноят иши юзасидан Бош прокуратура томонидан жиноят-просессуал қонунчилик асосида дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳозирги кунда мазкур жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари якунига етмаган бўлсада, жиноят иши доирасида 3 нафар аёллар қамоққа олинганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳар хил талқин қилинган ҳолда оммавий ахборот воситаларида тарқатиб келинмоқда.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, тарқатилаётган ушбу маълумотлар терговнинг объектив ва холисона олиб борилишига халақит қилмоқда.

«Жиноят-просессуал кодекси талабларидан келиб чиқиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётган вақтда шахсга доир маълумотларни тарқатиш ва терговга аралашиш қонун билан тақиқланишини эслатиб ўтамиз.

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, тергов тугагунига  қадар ижтимоий тармоқларда ушбу жиноят ишига оид маълумотларни тарқатмасликка чақирамиз.

Тергов натижаси ҳақида қўшимча равишда маълум қилинади», — дейилади Бош прокуратура хабарида.

Аввалроқ Олий суднинг Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбари Азиз Абидов ўзининг телеграмдаги расмий саҳифасида “Антиструмин” дори воситаси билан боғлиқ жиноят иши юзасидан расмий баёнот берган эди.