O‘zbekiston, Yangiliklar

Ўзбекистондаги монопол ташкилот сентябрда қанча маҳсулот ишлаб чиқаргани очиқланди

Ўзбекистондаги монопол ташкилот сентябрда қанча маҳсулот ишлаб чиқаргани очиқланди

UzAuto Motors АЖ томонидан сентябрь ойида қанча автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди.

Давлат статистика қўмитаси тарқатган маълумотларга кўра, ўтган ойда энг кўп “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган. Автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2022 йилнинг сентябрь ойида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони:

— “Cobalt” – 9 156 дона

— “Lacetti-Gentra” – 8 598 дона

— “Damas” – 6 051 дона

— “Spark” – 2 462 дона

— “Nexia T-250” – 2 055 дона

— Махсус енгил автомобиллар – 2 221 дона.